14:11 | 11.02.24

                       

Тошкентда февраль ойидаги илиқ ҳарорат бўйича 170 йиллик рекорд янгиланди

Тошкент шаҳрида 10 февраль куни 21 даража илиқ ҳарорат қайд этилди. Бу февраль ойидаги илиқ ҳарорат бўйича сўнгги 170 йилликнинг рекордидан (18) 2 даража илиқроқ бўлган.

Пойтахтда февраль ойидаги илиқ ҳарорат бўйича 170 йиллик рекорд янгиланди. Бу ҳақда мутахассис Эркин Абдулаҳатов хабар берди.

Маълум бўлишича, 10 февраль куни пойтахтда қайд этилган +21.4 даража иссиқ ҳарорат пойтахтнинг сўнгги 170 йиллик кузатув тарихидаги шу кун учун энг иссиғи бўлган. 

Қўшимча қилинишича, бу 1999 йил 10 февралда қайд этилган энг иссиқ рекорд ҳароратни (18.8°С) нақд +2.6°С га янгилаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: