23:56 | 27.07.24
Тошкентда ҳайдовчи тунда боласининг бошини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланди (видео).
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи тунда боласининг бошини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: