21:57 | 16.07.24

                       

Тошкентда ҳайдовчи машинасига чиққан кўзи ожиз йўловчини ўмарди

Тошкентда ҳайдовчи машинасига чиққан кўзи ожиз йўловчини ўмарди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда кўзи ожиз йўловчининг пулини ўмарган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи И.М., ўзининг Cobalt русумли автомашинасида «Дўстлик» метро бекати ёнида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига танишини кутиб олиш учун кетмоқчи бўлган вақтида сурхондарёлик кўзи ожиз фуқаро С.А.ни йўловчи сифатида олиб, уни аэропортга олиб келган. Шундан сўнг С.А.га йўлкира ҳақи 30 минг сўм бўлганини айтган. С.А. ёнида нақд пули йўқлиги учун, шу миқдордаги пул миқдорини ечиб олишга банк пластик картасини унга берган.

Фуқаро И.М. С.А.нинг кўзи ожизлигини била туриб, аэропортнинг ичкари қисмидаги банкомат орқали банк пластик картасидан 30 минг эмас, 300 минг сўм миқдоридаги пул маблағини ечиб олган. Банкомат чеки ва пластик картани кўзи ожиз фуқарога қайтариб бериб, ечиб олинган пулни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: