10:36 | 25.07.24
Тошкентда ҳавола юбориб, 21 ёшли қизнинг картасидаги пулларини ечиб олган 19 ёшли шахс ушланди.
Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли аёл Т.Б. ички ишларга мурожаат қилиб, банк картасидан 10 млн 336 минг сўм пули номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.Б. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Б. Интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.