11:52 | 25.07.24
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси онасини қаттиқ калтаклагани, 65 ёшли аёл уйдан қочиб кетгани ҳақида хабар тарқалганди.
Бироқ жароҳат айнан ўғли томонидан етказилганлиги ҳозирча исботланмаган. Жабрланувчининг ўзи эса ўғлига эмас, келинига қарши кўрсатма берган. Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
«Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, бу борада Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳолат бўйича баёнот беришга ваколатли эмаслигини маълум қиламиз» — дейилади хабарда.
Шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан, ўз тасдиғини топмаган ахборотларни тарқатмаслиги ҳам таъкидланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: