21:57 | 11.05.24

                       

Тошкентда икки эркак маст ҳолда фуқаролар билан кўчада жанжаллашди

Тошкентда икки эркак маст ҳолда фуқаролар билан кўчада жанжаллашди. Жанжал туфайли 22 ёшли йигит тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Тошкент, Чилонзор туманида икки нафар маст эркак жамоат жойида бир неча фуқаролар билан жанжаллашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 10 май куни соат тахминан 16:30 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе ҳудуддида 1980 йилда тғилган А.А. ва 1984 йилда туғилган А.А. маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир нечта фуқаролар (1993 йилда туғилган Ш.Д., 1996 йилда туғилган А.С., 2002 йилда туғилган С.С.) билан жанжаллашган. Натижада 2002 йилда туғилган фуқаро енгил даражадаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари етиб келишган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган икки нафар фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: