13:25 | 29.07.24

                       

Тошкентда имтиҳон жавобларини сотмоқчи бўлган шахс аниқланди

Тошкентда имтиҳон жавобларини сотмоқчи бўлган шахс аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда пул эвазига имтиҳон жавобларини олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисми хабарига кўра, номаълум шахс 23 ёшли Ж.И.нинг ишончига кириб, пойтахт олийгоҳларининг биридаги тест саволларига тўғри жавоблар рўйхатини топиб беришни ваъда қилган. Жабрланувчи унинг ҳисоб рақамига 885 096 сўмни ўтказгач, айбланувчи умуман алоқага чиқмай қўйган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгар 22 ёшли Х.О. эканлиги маълум бўлган.

Мазкур иш бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.