16:41 | 15.05.24
Тошкент шаҳар ФВБ Қорасувдаги 209-мактаб ёниб кетгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Бугун, 15 май куни соат 14:28да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 1-даҳасида жойлашган 209-сонли мактабда ёнғин тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, 2-та ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 14:30да етиб бориб, этилган манзилда ёнғин содир бўлмаганлиги ва электр симларида қисқа туташув содир бўлганлиги аниқланган. Ёнғин қутқарув бўлинмалари етиб келгунча мактабга бириктирилган Миллий гвардия хизмати ходимлари ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мактаб биносидан эвакуация ишларини олиб борган.
«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда мактабда ўқув жараёни давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: