15:41 | 12.07.24

                       

Тошкентда машинасига милтилловчи чироқ ўрнатган ҳайдовчи аниқланди

Тошкентда машинасига милтилловчи чироқ ўрнатган ҳайдовчи аниқланди. Унинг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентдаги қоидабузар ҳайдовчига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат рақам белгиси 01 Қ 564 ҚC бўлган Лаcэтти русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси мумкин бўлмаган жиҳоз, милтилловчи чироқ (мигалка) ва серена ўрнатиб, ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 127-моддаси 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Транспорт воситаси эса вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: