11:33 | 15.05.24

                       

Тошкентда «мигалка» ўрнатиб ҳаракатланган Toyota ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда «мигалка» ўрнатиб ҳаракатланган Toyota'нинг 18 ёшли ҳайдовчиси жазоланди. Машина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган (фото).

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар Toyota русумли транспорт воситасига «мигалка» ўрнатиб ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тегишли меёрий ҳужжатларсиз, милтилловчи чироқ («мигалка») ўрнатиб машина бошқариб йўл ҳаракати қоидаларини бузган 18 ёшли Акбаршоҳ исмли ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Шунингдек, ҳайдовчи ва унинг уч нафар танишлари билан ҳам профилактик суҳбат олиб борилиб, ҳар бир қилинган ноқонуний ҳатти ҳаракат учун жазо муқаррар эканлигини эслатиб ўтилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: