9:57 | 22.03.24

                       

Тошкентда Наврўз куни икки автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Captiva ҳамда Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Наврўз куни Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 21 март куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида Captiva ҳамда Lacetti автомашиналари тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: