23:56 | 19.12.23
Аввалроқ, улар оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсда бўлган.
Шу йилнинг 18 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган уч нафар маҳбуснинг қочиб кетганлиги ҳақида хабар берилди.
Терговдан қочиб яширинган бу шахсларни топиш учун қидирув ишлари кучайтирилиб, шаҳарга кириш ва чиқишдаги ҳар бир постда автомобилларни текшириш ишлари бошланган.
ИИББнинг қўшимча қилишича, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги 1982 йилда туғилган Рустамжон Умаров ушланган.
Шунингдек, маҳбусларнинг қолган икки нафари учун қидирув жараёнлари давом этмоқда.
1. Акромжон Абдуллаев 1990 й.т.
2. Тохиржон Паттаев 1995 й.т.
Шаҳар ИИББ фуқаролардан ушбу шахсларни кўрса ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсалар, зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 телеграм рақамига хабар беришларини сўраб, мурожаатчининг шахси сир сақланишини таъкидлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: