10:55 | 16.05.24

                       

Тошкентда ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган йигит жаримага тортилди

Чилонзорда омадсизлигидан азият чекиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган йигит қутқариб қолиниб, жаримага тортилди (видео).

Ижтимоий тармоқда йигит Чилонзор туманидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Миллар» информацион дастурида маълумот берилди.

Видеога кўра, йигит кўприкка чиқиб, у ерга маркер ёрдамида «Loser», яъни омадсиз деб ёзган. Воқеадан хабар топган пост-патруль хизмати ходими дарҳол воқеа жойига етиб борган ва йигит билан суҳбатлашган.

«Нима сабабдан бу ерга чиқиб олганини сўраган вақтимдa, фуқаро ‘жонимдан тўйдим’, деб айтди. Фуқаронинг қўлига қарасам қўлида ҳам ‘жонимдан тўйдим’, деган ёзув бор экан», — дейди ходим.

Шундан сўнг, бошқа ИИО ходимлари ҳам шу ерга келиб, фуқарони пастга олиб тушишган. Таъкидланишича, ЖИБ Чилонзор тумани суди қарори билан фуқаро МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: