7:39 | 16.07.24

                       

Тошкентда пора эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкентда пора эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Р. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Ўртачирчиқ тумани «Эвалак» МФЙ ҳудудидан 40 000 АҚШ доллари эвазига 15 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 6,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.