11:15 | 30.03.24
Тошкентда танишлари орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, унда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: