15:42 | 08.07.24

                       

Тошкентда уч киши бир йигитни дўппослаб кетди

Тошкентда уч киши бир йигитни дўппослаб кетди. Йигитларнинг устидан тергов бошланди.

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар фуқарони ураётганлиги акс этган видео тарқалди. Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 1 июль куни тахминан соат 20:25 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасида олдиндан ўзаро таниш бўлган фуқаролар 36 ёшли Н.Т., 31 ёшли С.Қ., 37 ёшли Д.Қ., 29 ёшли Ҳ.Қ., 30 ёшли Ж.И., 27 ёшли Ш.О.лар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган. Фуқаролар С.Қ., Д.Қ,, Ҳ.Қ.лар жамоат тартибини бузган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Н.Т.ни уриб тан жароҳати етказишган. Сўнг Н.Т.ни ўзлари келган автомашинада уйи олдига олиб боришган.

Н.Т.га шифохонада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар просессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: