11:56 | 12.04.24

                       

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди — видео

Ҳайдовчилар шифохонага олиб кетилган, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Янгиҳаёт туманида 11 апрель куни соат 21:50ларда учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Туманнинг Қўрғонтепа 1-тор кўчасида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ суриштирув олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: