21:39 | 04.05.24

                       

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга куч ишлатиб, уларни қўрқитди

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга куч ишлатиб, уларни қўрқитди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида видео тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

«Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилганлиги ва ходим ишдан бўшатилганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: