20:12 | 15.07.24
Тошкентдаги дорихона ҳожатхонасидан ҳиндистонлик эркакнинг жасади топилди. Унинг билаги ва бўйни устара билан кесилган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 12 июль соат 15:05 ларда British Pharm дорихонасининг ҳожатхонасида 61 ёшли Ҳиндистон фуқароси Самар Шакилнинг жасади топилди.
Маълумотларга кўра, Самар Шакил шу куни тахминан соат 12:00-13:00 лар атрофида «аптека» ҳожатхонасида чап билак томири ва бўйнини устара билан кесиб, жонига қасд қилган. Ҳиндистонлик эркак ушбу дорихонага синов тариқасида ишга олинган бўлган.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, эркак жонига қасд қилишдан олдин моддий қийинчиликка тушиб қолганлиги, жонига ўзи қасд қилганлиги, ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, фақатгина унинг танасини Ҳиндистонга жўнатилишини илтимос қилиб инглиз ва рус тилларида хат ёзиб қолдирган.