13:37 | 09.02.24
Тошкент–Истанбул–Тошкент йўналишидаги рейс техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги сабаб кечиктирилди.
«Uzbekistan Airways» техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги сабаб Тошкентдан Истанбулга учиши керак бўлган самолёт парвози кечиктирилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, фақат 2024 йил 9 февраль куни HY271/272 Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича қатнов 4 соатга кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY271 қатнови:
HY272 қатнови:
Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари заҳира ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб бораётгани таъкидланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: