21:25 | 06.03.24

                       

Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди

Электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлаши мумкин.

20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади.

Қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.

Эндиликда Тошкент–Бекобод–Тошкент йўналиши ягона тариф нархи 12 минг сўм, Тошкент–Ҳожикент–Тошкент йўналиши 10 минг сўм.

Шунингдек, электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлаши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: