13:12 | 05.04.24
Рамазон ҳайити муносабати билан 10, 11, 12, 13 апрел кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Чипталарни электрон сотиб олиш ҳам мумкин.
Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрел кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:
776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: