16:02 | 09.09.23

                       

Тошкентнинг 8 та туманида иссиқ сув беш кунга ўчирилади (рўйхат)

Бу вақтда «Тошкент иссиқлик маркази» филиалининг фаолияти тўлиқ тўхтатилади.

Тошкентнинг 8 та туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилиши муносабати билан иссиқ сув беш кунга ўчирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, 11-15 сентябр кунлари «Тошкент иссиқлик маркази» филиалининг фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда иссиқ сув вақтинча бўлмайди.

Миробод тумани:

Нукус, Авлиё ота, Миробод, Катта Миробод, Афросиёб, Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, Амир Темур, Истиқбол, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Фидокор, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Ҳайдар Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, Ислом Каримов кўчалари; Катта Миробод 1-тор, Мироншоҳ 7-тор, Нукус 1-берк кўчалари.

Чилонзор тумани:

1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19, 20а, Е, С, И-24 мавзелари;

Муқимий, Лутфий, Дўмбиробод, Арнасой, Наққошлик, Чилонзор, Боғистон, Нафосат, Чўпонота кўчалари.

Мирзо Улуғбек тумани:

Абдуллар Тўқай, Ўзбекистон овози кўчалари.

Шайхонтоҳур тумани:

Оқтепа мавзеси;

Гулханий, Самарқанд дарвоза, Есенин, Нурафшон ва Увайсий кўчалари.

Юнусобод тумани:

Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шароф Рашидов кўчалари.

Яккасарой тумани:

Бобур, Хамза Умаров, КҲАЙ, Абдулла Қаҳҳор, Нукус, Кичик Бешёғоч, Ҳамид Сулаймон, Глинка, Шота Руставели, Боғибўстон, Яккасарой 1 ва 2-тор кўчалари, Бошлиқ 1-тор кўчаси, Нурмуҳаммедов, Комил Яшин, Сафдош, Муқимий, Суқрот, Муқимий 1-тор кўчаси, Шоҳжаҳон, Акромхўжаев, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Ўрикзор 1-тор, Жамшид Шоший 1-тор, Белариқ, Тошбулоқ, Бобир Бобоев, Аския, Абдулла Авлоний, Юсуф Хос Ҳожиб, Жийдазор, Братислава, Миробод, Кўҳинур, Тафаккур, Боғсарой, Воҳидов, Сарабўстон, Юнус Ражабий, Самарқанд кўчалари;

Бошлиқ, Қушбеги, Ракат мавзелари.

Сергели тумани:

Соат Толипов, М. Хадар, Олтин Водий кўчалари;

Ислом Каримов номли халқаро аэропорт.

Яшнобод тумани:

Содиқ Азимов, Элбек, Тўйтепа, Истиқлол, Истиқбол, Шаҳрисабз, Махтумқули кўчалари.

“Тошкент иссиқлик маркази филиали етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 2023 йилнинг июл-август ойлари давомида ҳам Тошкент шаҳрнинг барча ҳудудларида айни сабаб билан иссиқ-сув таъминоти босқичма-босқич беш кунга узилган эди. Шунингдек, авариявий ишлар олиб борилиши муносабати билан 4 сентябр куни Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: