18:44 | 17.01.24

                       

Тошкентнинг айрим аҳолиси 18 январ куни электр билан таъминланмайди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудлар аҳолиси 18 январ куни электр билан таъминланмайди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ шаҳар филиали буни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш билан изоҳлаган.

  • Бектемир тумани: «Мусаффо» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Сергели тумани: «Саҳоват» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Келтирилишича, ушбу ҳудудларда етти соат давомида электр энергияси бўлмайди. Компания ўз навбатида, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: