10:36 | 25.03.24

                       

Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати «свет» ўчишининг сабаини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 25 март куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани — «Нурафшон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Яккасарой туман — «Шоҳжахон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Яшнобод тумани— «Беш бола» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари МЧЖ Тошкент мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: