10:15 | 16.05.24

                       

Тошкентнинг деярли барча туманларида навбатсиз боғчалар борлиги маълум бўлди

Бектемир туман ҳокимлиги пойтахтдаги навбати мавжуд бўлмаган давлат боғчалари рўйхатини эълон қилди.

Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди.

Улар қуйидагилар:

  • Бектемир: 572, 573
  • Миробод: 66, 85, 135, 195, 507
  • Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456
  • Олмазор: 8, 65, 94, 181
  • Сергели: 96
  • Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604
  • Чилонзор: 7, 266, 291, 526
  • Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607
  • Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544
  • Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487
  • Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602

Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.

Ушбу МТТга исталган тумандан тарбияланувчилар қабул қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: