18:30 | 08.07.24

                       

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди.

Тожикистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 18:04 да (Гринвич бўйича 13:04 да) Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,83 градус шимолий кенглик; 68,14 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 393 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистонда қуйидаги ҳудудларда зилзила кучи сезилган:

  • Шўрчи тумаида 2-3 балл, 28 км;
  • Узун туманида 2 балл, 37 км;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км;
  • Олтинсой туманида 2 балл, 53 км.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: