15:47 | 07.02.24

                       

Трансафғон темир йўли қурилади

Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди. Унда трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди.

«Учрашувда трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақасида транспорт алоқалари ва савдо муносабатларини ривожлантиришда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.

Музокараларда делегациялар лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари, техник тафсилотларни муҳокама этди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилишни бошлаши ҳақида хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёев темир йўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва бу тузилманинг дирекциясини Ўзбекистонга жойлаштиришни таклиф қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: