15:29 | 03.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев темир йўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва бу тузилманинг дирекциясини Ўзбекистонга жойлаштиришни таклиф қилди

Президент ТДТ саммитида бир неча таклифларни илгари сурди.

Бугун, 3 ноябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Шавкат Мирзиёев бир неча таклифларни илгари сурган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент туркий халқлар бирдамлиги, уларнинг ўтмиши ва бой маданиятини ҳамда қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё харитасини ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб аҳамиятга эга.

Президент давлатлар Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этишни ва бу тузилманинг дирекциясини Ўзбекистонга жойлаштиришни таклиф этган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев жадидларнинг ибратли фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришга чақирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: