10:23 | 10.11.23

                       

Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилишни бошлайди

Ушбу ҳамкорлик савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

8 ноябр куни Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Балх вилоятидаги Ҳайратон шаҳрига ташриф буюрган.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раиси Зуфар Нарзуллаев ва «Толибон» томонидан Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Бахт-ар-Раҳмон Шарафат ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Томонлар темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган ва яқин вақт ичида Ҳайратон – Наибобод – Мозори Шариф темир йўлининг Афғонистон қисмини реконструкция қилишни бошлашга келишиб олган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, қарийб 80 километр узунликда бўлган йўналишда Ўзбекистон томонидан модернизация ишлари амалга оширилади.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати Афғонистон амирлиги учун темир йўлларни қуриш ва модернизация қилиш савдо ва иқтисодиётни мустаҳкамлаш учун янги истиқболларни очишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қарийб икки млрд долларлик экспорт-импорт шартномалари имзолангани ва Афғонистон делегацияси мамлакатдаги тиббий маҳсулотлар ва даволаш жараёнлари билан танишиш мақсадида ташрифни амалга оширгани хабар қилинганди.

Шунингдек, «Толибон» Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали ўтадиган транзит нархини пасайтиришни талаб қилгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: