11:45 | 30.10.23 1706

«Толибон» Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали ўтадиган транзит нархини пасайтиришни талаб қилди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Кобулга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилик қилаётган савдо-иқтисодий делегация Кобулга ташриф буюрган. Бу ҳақда «Толибон» муваққат ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Толибон» муваққат ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ташрифдан мақсад ўзаро савдони ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги транзит муаммоларига ечим топиш ва Кобулда Ўзбекистон товарлари кўргазмасини очишдан иборат эканлиги айтилган.

Делегацияни аэропортда «Толибон» савдо вазири Нуриддин Азизий кутиб олган.

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бошқа амалдорлар делегация таркибида бор.

«Толибон» иқтисодиёт вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали ўтадиган транзит нархини пасайтиришни талаб қилган.

«Афғонистон Ўзбекистон йўлларидан Марказий Осиё мамлакатларига савдо ва транзит учун фойдаланади. Бу йўналишда афғон юкларини ташиш нархи бошқа йўналишларга қараганда юқори ва биз уни камайтирмоқчимиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, «Толибон» вакиллари Ўзбекистондан Қўштепа канали қурилишидан хавотирланмасликни сўрагани хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1058
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 899
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 553
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 464
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1172
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 957