12:24 | 02.08.24
Париждаги ўйинларда аёллар ўртасидаги мусобақаларда трансгендер экани айтилаётган икки боксчи Олимпиададан четлаштирилиши керакми? Улардан бири бугун ўзбекистонлик Ситора Турдибекова билан рингга чиқади.
Сўнгги кунларда 2024 йилги Олимпиада ўйинларида энг кўп муҳокама қилинган воқеалардан бири бу Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Париждаги ўйинларда аёллар ўртасидаги мусобақаларда икки трансгендер боксчининг иштирок этишига рухсати бўлди. Улардан бири бугун ўзбекистонлик спортчи Ситора Турдибекова билан рингга чиқади.
Гап ким ҳақида?
Лин Ютинг (Тайван, 28 ёш) — 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпиони;
Имон Хелиф (Жазоир, 25 ёш) — ЖЧ-2022 кумуш медали совриндори.
Ҳар икки спортчи 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадасида қатнашган. Бироқ улар кейинчалик Ҳиндистондаги жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз гендер тести туфайли тарк этган.
Жаҳон чемпионатидан четлатиш
2023 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хелиф ва Ютинг танада ХY хромосомаси ва тестостерон кўтарилганлигини кўрсатувчи гендер тестидан ўта олмади ва турнирдан четлаштирилди. Жазоир Олимпия қўмитаси ўз спортчисининг дисквалификациясини мамлакатнинг олтин медални қўлга киритишига тўсқинлик қилишга қаратилган фитнанинг бир қисми деб атади ва воқеани «тиббий сабаблар» билан изоҳлади.
Кейин Халқаро бокс ассоциацияси (ХБА) президенти Умар Кремлев (Жаҳон чемпионати ташкилот шафелигида ўтказилди) жаҳон спортидаги ўзгаришларни «иблислик» деб атади.
«Эркакларнинг аёлларга қарши курашиши нотўғри. Бу тўғридан-тўғри адолатсизликдир. Бунга йўл қўймаслигимиз керак. Биз учун бу иблис. Бу спортда умуман бўлмаслиги керак. Аёллар спорти бор, эркаклар спорти бор — учинчиси умуман бўлмаслиги керак. Ҳар бир мамлакатнинг ўз маданияти, ўз қадриятлари бор. Биз мамлакатларга қандай яшашлари кераклигини мажбуран сингдирмаслигимиз керак. Биз ҳар бир мамлакатнинг қадриятларини ҳурмат қилишимиз керак ва уларни умумий қадриятлар — бокс қоидалари билан бирлаштиришимиз керак», дейди у.
Олимпиадага муваффақиятли кириш
Ўйинларга саралаш анча осонлашди. ХБА бокс бўйича Олимпия ўйинлари ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди (ҳозир Париж бокс қўмитаси жавобгар) ва қоидалар янада юмшоқроқ бўлди. Жамоатчилик бундан даҳшатга тушди, чунки «эркак» билан ўзаро учрашувнинг оқибатлари рингдаги аёл учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Айнан шунинг учун 1984 йилги Олимпиадада учта олтин ва кумуш медални қўлга киритган сузувчи Ненси Хогсхед ижтимоий тармоқларда шундай ёзади:
«Иман Хелиф ва Лин Ютинг ўтган йили ХY хромосомалари, эркак фенотипига эга бўлгани учун дисквалификация қилинганига қарамай аёллар олимпиадасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Келинг, ўзимизга эслатиб ўтамизки, эркаклар аёллардан 162 фоизга кучлироқдирлар. Бу эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг катта тафовут гендер мафкураси аёлларнинг йўқ бўлишига олиб келади», дейди спортчи.
Хогсхеднинг ватандоши, спортдаги аёллар ҳуқуқлари учун кураши билан машҳур бўлган сузувчи Райли Гейнс ҳам бундан ғазабланганини яширмади:
«Гўё очилиш маросимидаги шайтоннамои қилиниш етарли эмасдек. Олимпия ўйинлари аёлларни ҳушидан кетказиш ниятида уларнинг юзига уришадиган эркакларни улуғлайди», дейди у.
Бир кун олдин брифингда МОҚнинг алоқа бўйича директори Марк Адамсга тушунтириш беришга тўғри келди:
«Биздаги қоидалар 2016 йилдан бери амал қилади, уларни Токиода бўлган Олимпиадада ҳам қўлладик, қабул қилиш қоидалари қатъий риоя қилинади. Бу спортчилар Токиода ва бошқа мусобақаларда узоқ вақт давомида иштирок этиб келишди, улар барча зарурий нормаларга мос келадилар», дейди директор.
Боксчилар ўйинларда медаллар учун курашни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бугун, жума куни Тайван вакили Ютинг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Ситора Турдибекова билан рингга чиқади.