10:44 | 26.07.24

                       

Туркия туроператорлари учун Ўзбекистон туристик салоҳиятини намойиш қилинди

Туркия саёҳат агентликлари ассоциацияси (TÜRSAB) кўмагида ташкил этилган тақдимотда 60 дан ортиқ турк туристик агентликлар, 10 та йирик ОАВ вакиллари қатнашган.

Истанбулда 24 июль Ўзбекистон туристик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тақдимот ўтказилди. Rocket DMC Uzbekistan компанияси ҳамда Туркия саёҳат агентликлари ассоциацияси (TÜRSAB) кўмагида ташкил этилган тақдимотда 60 дан ортиқ турк туристик агентликлар, 10 та йирик ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирда туркиялик туроператорларга Rocket DMC Uzbekistan компаниясининг турпакетлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди, Ўзбекистонга саёҳат қилишнинг афзалликлари тушунтириб берилди, Silk Road Samarkand туристик маркази таништирилди. Бундан ташқари, туристларга парвозлар ва аэропорт хизматларини кўрсатувчи Air Samarkand ва Air Marakanda компанияларининг жозибадор таклифлари ҳақида маълум қилинди.

Тақдимотни ўтказишдан мақсадимиз, компаниямиз ва мамлакатимиз туристик имкониятларини турк ҳамкасбларимизга кенгроқ кўрсатиб беришдир. Юзма-юз учрашувларимиздан кейин Ўзбекистонга турк туристлари сони янада кўпаяди, деб умид қиламиз. Биз Air Samarkand компанияси базасида икки-уч хил хизматларимизни таклиф қилмоқчимиз, бу эса Истанбул—Самарқанд парвоз йўналишини янада оммалашишига ёрдам беради. Учрашувларимиз анча фойдали ўтди, хусусан, турк ҳамкасбларимиз бизларга зиёрат туризми бўйича ҳам дастур тайёрлашимиз учун бир нечта таклифларни беришди, – деди Rocket DMC Uzbekistan бош директори Негина Мухтарова.

Видеотақдимотдан кейин B2B форматдаги учрашувлар ўтказилиб, керакли алоқалар билан алмашинди. Тадбир охирида эса меҳмонлар ўзбекона палов билан турли хил ноз-неъматларни татиб кўришди.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Маълумот учун, 2023 йил май ойида ташкил этилган, DMC йўналишларини бошқарувчи Rocket DMC Uzbekistan компанияси штаб квартираси Дубайда жойлашган Rocket DMC халқаро тармоқ аъзоси ҳисобланади. Компания ҳозирда Миср, Туркия, Тунис, Испания туристик бозорларида фаолият юритмоқда, ҳамда Қатар, Саудия Арабистони ва Греция бозорларига чиқишга режалаштирмоқда. Rocket DMC Uzbekistan мақсади жозибали таклифлар ёрдамида қулайликлар яратиб, Ўзбекистон туристик салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг танитиш, чет эллик туристлар жалб қилиш. Silk Road Samarkand туристик маркази компаниянинг маҳаллий стратегик ҳамкоридан бири ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: