20:39 | 02.05.24

                       

Туркия вице-президенти мамлакатга киришда ўзбекистонликларга қилинаётган қўполликларга муносабат билдирди

Туркия вице-президенти мамлакатга киришда ўзбекистонликларга қилинаётган қўполликларга муносабат билдирди. Бундай ҳолатлар Россиядаги теракт ортидан юз бера бошлаган эди.

Ўзбекистонлик дипломатлар Туркия ҳукуматига шикоят юборгани айтилганди. Туркия вицепрезиденти Жавдат Йилмаз Туркияга киришдаги кучайтирилган хавфсизлик ҳақида маълумот берди.

Вице-президент бу ҳақидаги барча гапларни бугун Ўзбекистоннинг тегишли масъуллари билан гаплашиб олганини айтди.

«Ҳа, бу ҳақидаги барча гапларни бугун Ўзбекистоннинг тегишли масъуллари, дўстларимиз билан гаплашиб олдик. Ҳар бир мамлакат ўз хавфсизлигига эътибор қаратиши керак. Аммо бу тадбирларни қиларканмиз, ватандошлармиз, қардошларимиз муаммоларга дуч келмаслиги лозим. Бу мавзуда тегишли масъуллар бир-бирларига жуда яқин суҳбатлашиб, бу мазвуларни ўзаро гаплашиб, саволлар ва шикоятларга жуда қисқа вақтда жавоб топади», – деди Жавдат Йилмаз.

Аввалроқ, ўзбекистонлик дипломатлар Туркияга киришда ички ишлар орган ходимлари республика фуқароларига қўпол муносабатда бўлишаётгани учун Туркия ҳукуматига шикоят юборган эди.

Маълумот учун, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган шахслар билан миграция хизмати ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиб, шахсий уяли телефонлари текширилиши ҳолатлари ҳам учрамоқда. Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорликда гумонланганлар, тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар «Туркияга кириши исталмаган йўловчи» сифатида баҳоланиб, Туркия ҳудудига киритилмасдан мамлакатига қайтариб юборилмокда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: