12:29 | 25.02.23 289

«Учинчи жаҳон уруши хавфи мавжуд». Зеленский Хитой қуролларининг Россияга етказилиши ҳақида

Украина президенти Хитой қуроллари Россияга етказилишига йўл қўймаслик учун барча имкониятини ишга солаётганини таъкидлади

Украина президенти Владимир Зеленский Хитой Россияга қурол-яроғ етказиб бермаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда у Киевда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: Украина президенти офиси

«Хитой адолатли дунё, яъни биз тарафимизда бўлишига ишонишни хоҳлайман. Тўғрисини айтаман, бу мен учун муҳим: Хитой Россияга қурол етказиб бермаслигига ишонишни жуда истайман. Бу мен учун жуда муҳим. Биринчи рақамли банд», — дейди Зеленский.

Украина президенти Хитой қуроллари Россияга етказилишига йўл қўймаслик учун барча имкониятини ишга солаётганини таъкидлаган. «Ва бу, тўғрисини айтиш керак, Учинчи жаҳон уруши хавфини келтириб чиқаради», — дейди Зеленский.

Аввалроқ Der Spiegel нашри Россия ҳарбийлар Хитойнинг дрон ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказилаётганини ёзганди. Хитой Россияга қурол-яроқ етказиши мумкинлиги ҳақида февраль бошида АҚШ ҳукумати вакиллари ҳам айтган эди.

Аввалроқ Хитой Украина можаросини ҳал этишнинг 12 банддан иборат режасини эълон қилганди. Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Хитой Россия билан муносабатларидан келиб чиқиб, можарони ҳал этишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари Дай Бин ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини маълум қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1586
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 627
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 549
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1056