19:07 | 09.05.22
У Болтиқ флотида муҳим аҳамиятга эга бўлган
Украина ҳарбийлари 2017 йилда Россия президенти Владимир Путин бўлган кемани қўриқлаган «Раптор» VIP-катерини чўктириб юборди. Бу ҳақда «Covert Shores» хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 май куни Россия Украина билан урушда яна иккита десант кемасини йўқотган. Улардан бири «Раптор» VIP-катери ҳисобланади. «Улардан бири оқ рангга бўялган, ‘Раптор’ урушдан олдин Қора денгизга йўл олган ва 002 рақамига эга бу кема Болтиқ флотида муҳим аҳамият касб этган», дейилади хабарда.
Россиянинг «Раптор» тезюрар катерлари махсус операциялар учун мўлжалланган, уларни ишлаб чиқарувчилар Швециянинг «CB-90» ҳужум кемасидан илҳомланган. Россия кемаси ҳажми ва имкониятлари бўйича швед кемасига ўхшайди. Қайд этилишича, бу катерни махсус кучлар ва пиёда қўшинлар учун идеаллаштиради, аммо у ҳаво қопламасиз Украина ҳарбий-денгиз кучларининг «Bayraktar TB2» дронлари зарбасига дош беролмаган.
«Болтиқ флотида 001, 002 ва 003 рақамлари билан оқ рангга бўялган учта ‘Раптор’ бор эди. 001 асосий VIP-катери радар антеннасини ҳимоя қилувчи тизим билан жиҳозланган. Фақат 002 рақамли катер можаро зонасида қайд этилган», дейилган хабарда.
Таъкидланишича, 2017-йилда 002 Россия президенти Владимир Путин бўлган «Раптор 001» кемасига ҳамроҳлик қилган. Ўшанда у Россия денгиз флоти кунида ҳарбий кемалар инспекциясини ўтказган, катерга махсус герб туширилган.
Аввалроқ Россиянинг «Москва» крайсери чўкиши сабаблари маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: