12:59 | 31.10.23 1457

Украинада тўққиз киши Россия қўшинлари босиб олган Волноваха шаҳрида отиб ўлдирилган

Вафот этганлар орасида икки нафар вояга етмаган болалар ҳам бор.

Украинанинг Донетск вилоятидаги Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Волноваха шаҳрида тўққиз киши, жумладан, икки нафар вояга етмаган бола отиб ўлдирилган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берган.

Фото: Telegram

Уй эгаларининг узоқ қариндошининг сўзларига кўра, воқеа 27 октябр куни содир бўлган. Уйда эр ва хотин ҳамда уларнинг бошланғич мактабда ўқийдиган қизи ва тўрт ёшли ўғли яшаган.

Ушбу қотилликка нима сабаб бўлгани маълум эмас. Жиноятчилар бутун оилани ва уйда бўлган яна беш кишини отиб ташлашган.

Шунингдек, далилларни яшириш учун уйга сув бостирилган.

Россия Тергов қўмитасининг Донетск Халқ республикаси бўйича тергов органлари ушбу қотиллик ҳолатларини ўрганмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (икки ва ундан ортиқ одамни, шу жумладан, вояга етмаганларни ўлдириш) 2-қисм «а» ва «в» бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахслар аниқланмоқда.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 242
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1905
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2640
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 770