18:24 | 04.04.24
«Uzbekistan Airways» Россияга учувчи йўловчиларга ўзи билан исириқ олиб ўтмасликни сўраб мурожаат қилди. Қайд этилишича, ўсимлик мамлакатда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган.
«Uzbekistan Airways» йўловчилардан ўзи билан Россияга исириқ олиб ўтмасликни сўради.
Қайд этилишича, Россия ҳукуматининг фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.
«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: