16:00 | 21.02.24

                       

Uzum Market бутун мамлакат бўйлаб сотувчилар учун логистикани соддалаштиради

Омборга жўнатишни тадбиркорлар ва компаниялар учун қулайроқ қилиш учун мамлакат бўйлаб яна 32 та тарқатиш пунктларида товарларни қабул қилишни бошлади.

Миллий маркетплейс омборга жўнатишни тадбиркорлар ва компаниялар учун қулайроқ қилиш учун мамлакат бўйлаб яна 32 та тарқатиш пунктларида товарларни қабул қилишни бошлади. Умуман олганда, тадбиркорлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги 34 та аҳоли пунктларида товарларни сотиш учун топширишлари мумкин.

Товарларни тарқатиш пунктларида ва кросс-докинг омборларида топшириш мумкин. Шунда, тарқатиш пунктларида жўнатиш учун товарларнинг ҳажми ва вазни чекланган бўлиб, сотувчилар йирик партиялар ёки габаритли товарларни Тошкентдаги логистика хаби ёки Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Қарши ва Навоий шаҳарларидаги Uzum Market омборларининг кросс-докингларидан бирига олиб келишлари мумкин. Маркетплейс логистика хизмати уларни бир кун ичида омборга етказиб беради, шундан сўнг товарлар Uzum Marketвеб-сайтида ва иловасида пайдо бўлади, яъни уларни бутун мамлакат бўйлаб харидорлар буюртма қилишлари мумкин.

— Биз йирик компанияларга ҳам, бизнесда биринчи қадамларини қўйган тадбиркорларга ҳам тенг имкониятлар берамиз, — дейди Узум Маркет операцион директори Семён Пичугин. — Ҳозирда сиз бизнинг платформамизда сотиш учун товарларни бутун мамлакат бўйлаб 34 та аҳоли пунктларида топширишингиз мумкин, яъни сотувчилар логистика компанияларини излашлари ёки товарларни ўзлари омборга олиб боришлари шарт эмас. Албатта, бу, айниқса, ўзи ишлаб чиқариш ёки сотиб олишдан тортиб то қадоқлаш ва товарларни илгари суришгача бўлган барча жараёнлар билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва кичик бизнес учун қулайдир. Жисмоний инфратузилманинг ривожланиши ва сотувчилар учун янги сервисларнинг ишга туширилиши билан биз кўпроқ тадбиркорлик ташвишларини ўз зиммамизга олиш имкониятига эга бўламиз, яъни бизнесни юритиш ва ривожлантиришни осонлаштира оламиз.

Бугунги кунда Uzum Market миллий маркетплейсида 8000 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар ўз товарларини сотмоқда, Uzum Market буюртма тарқатиш пунктлари ва курьер орқали етказиб бериш мамлакатнинг 72 та аҳоли пунктларида мавжуд бўлиб, 2024 йил охирига келиб миллий маркетплейс 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган мамлакатнинг барча шаҳар ва қишлоқларини қамраб олиб, буюртма тарқатиш пунктлари тармоғини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: