13:30 | 14.03.24
Ўзбекистонда фирибгарлар карталардан 2023 йилда 300 миллиард сўм ўғирлаган
Uzum Media фирибгарлардан қандай ҳимояланиш ва омонатлар, карталар ва бошқа банк сервисларидан тўғри фойдаланиш бўйича қатор материаллар чиқарди. Бу ҳақда Uzum матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳаётий мисоллар, иллюстрациялар ва яққол ҳисоб-китоблар туфайли ҳатто тажрибасиз фойдаланувчилар учун қийин бўлган молиявий воситалар ҳам содда ва тушунарли бўлади. Ва энг муҳими, Uzum Media’нинг Telegram-канали ва сайтида ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида оддий кўрсатмалар мавжуд — 2023 йилда фирибгарлар 300 миллиард сўмни ўғирлашди, карталардан маблағ ўғирланганлиги сабабли 5000 та жиноят иши қўзғатилган.
Аммо, афсуски, кўпинча ўзбекистонликлар карта маълумотларини ўзлари беришади ёки маблағларни тажовузкорларга ўтказадилар. Шундай қилиб, масалан, кенг тарқалган фирибгарлик схемаларидан бири: йирик компания ёки таниқли блогердан танлов ёки ўйин совринини олиш учун пул ўтказиш талаби. Бунда, на компания, на блоггер, албатта, ҳеч қандай ўйин ўтказмайди ва қонунга кўра, ташкилотчилар акция ғолиби учун ғазнага тегишли солиқни ўзлари тўлайдилар.
Ушбу ва бошқа машҳур ва янги фирибгарлик схемалари ва ўзингизни, дўстларингизни, бобо-бувиларингизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида мунтазам Uzum Media муаллифлари айтиб беришади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: