9:31 | 16.05.24

                       

Водий ва воҳани боғловчи 4 хил йўналишда қўшимча поездлар қўйилди

Водий ва воҳани боғловчи 4 хил йўналишда қўшимча поезд қатновлари қўйилди. Улардан бири Қорақалпоғистондан Андижонгача боради.

Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида 3 июнь кунидан бошлаб қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

94-сонли Тошкент — Андижон йўналиши

  • Тошкент 06:07 — Андижон 13:17.

93-сонли Андижон — Тошкент йўналиши

  • Андижон 16:51 — Тошкент 23:49.

16 май кунидан бошлаб «Наманган — Чодак — Наманган» йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

6351-сонли «Наманган — Чодак» йўналиши

  • Наманган 8:10 — Чодак 11:16

6352-сонли «Чодак — Наманган» йўналиши

  • Чодак 19:20 — Наманган 22:31

3 июнь кунидан бошлаб «Андижон — Термиз — Андижон» йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

129-сонли «Андижон — Термиз» йўналиши ҳафтанинг ҳар душанба кунлари

  • Андижон 16:24 — Термиз 12:55

130-сонли «Термиз — Андижон» йўналиши ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари

  • Термиз 15:25 — Андижон 13:49

6 июнь кунидан бошлаб «Андижон — Қўнғирот — Андижон» йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

127-сонли «Андижон — Қўнғирот» йўналиши ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари

  • Андижон 19:42 — Қўнғирот 22:37

128-сонли «Қўнғирот — Андижон» йўналиши ҳафтанинг ҳар шанба кунлари

  • Қўнғирот 6:45 — Андижон 10:28

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилса бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: