20:12 | 05.02.24
Метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.
«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси «Халқлар дўстлиги» метро бекатининг иккинчи вестибюли вақтинча ёпилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган. Ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида «Халқлар дўстлиги» метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу боисдан, «Халқлар дўстлиги» метро бекатининг иккинчи вестибюли («Tashkent city» мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февраль санасидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли («Халқлар дўстлиги» саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради. Метрополитен келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: