11:11 | 30.01.24
Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган кўрик-танловда 20 та номинация бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди.
28 январ куни «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган 2023 йилги кўрик-танловда театр, кино, эстрада, анъанавий ижрочилик, цирк, аския, бахшичилик сингари 20 та номинация бўйича йилнинг энг яхшилари тақдирланган.
Дастлаб номзодлар йил якуни бўйича ижодий фаолиятида эришган ютуқларидан келиб чиққан ҳолда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти комиссияси томонидан танлаб олинган бўлса, ҳар бир номинация бўйича энг яхши 3 нафар номзод танлаб олиниб, milliytanlov.uz платформаси орқали овозга қўйилган. Яъни ғолиблар жамоатчилик томонидан аниқланган.
Кино, театр ва оммавий томошалар йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:
«Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:
«Эстрада ва анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати» йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорларни ҳар йили анъанавий тарзда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти билан тақдирлаш белгиланган. Мукофотга театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан номзодлар кўрсатилиши мумкин.
Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ҳамда махсус статуэтка ва сертификат топширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: