13:11 | 23.02.24
Ўбекистондаги япон тили ўргатиш ва касбий кўникмалар ҳосил қилишга асосланган мономарказ битирувчиларини қурилиш, автомобилсозлик, тўқимачилик, қарияларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, меҳмонхона ва биноларни тозалаш каби тармоқларда бўш иш ўринларига жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Японинянинг Ибараки префектураси губернатори Казухико Оигава билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Япон ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганлиги, бунинг исботи сифатида сўнгги икки йилда юртимизда ташкил қилинган япон инвестициялари иштирокидаги компаниялар сони 8 баробар кўпайгани,тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 7 баробарга ошгани таъкидланди.
Ибарака префектураси бозорига Ўзбекистондан юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Шунингдек, япон тили ўргатиш ва касбий кўникмалар ҳосил қилишга асосланган мономарказлар ташкил этилгани айтиб ўтилди.
Томонлар ушбу марказлар битирувчиларини Ибараки компаниялари учун қизиқиш уйғотадиган қурилиш, автомобилсозлик, тўқимачилик, қарияларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, меҳмонхона ва биноларни тозалаш каби тармоқларда бўш иш ўринларига жалб қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашди.
Учрашув сўнгида муҳокама қилинган масалаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида тизимли ишларни ташкил қилишга келишиб олинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: