22:17 | 12.02.24

                       

«Яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ солинмайди

Қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Президент «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Фото: «Bugun.uz»

Солиқ кодексига киритиладиган қўшимчага мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлар фойда солиғи солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар ҳисобланади.

Маълумот учун, «яшил энергия» сертификати – қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

Қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: