9:13 | 24.02.24

                       

Зангиотададаги иссиқхонада автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Тошкент вилоятидаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тошкент вилояти экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, рейдда «Мевазор» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатига асосан иссиқхоналар фаолияти ўрганилган. Текширув давомида фуқаролар Н.А ва У.К. иссиқхонани иситишда автомобиль шиналари ёққани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Фуқаролар келгусида бундай ҳолатларни содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган», — дейилади Тошкент вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: