10:46 | 05.12.23

                       

Ўзбекистонда қарғиш учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалди

Адлия вазирлиги расмий маълумот берди.

Ўзбекистонда «Қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, ҳатто унга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тегишли ҳавола ҳам келтириб ўтилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Адлия вазирлиги расмийларига кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Таъкидланишича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган лойиҳаларга тизим томонидан автоматик равишда тегишли идентификация (ID) рақами берилади ва ушбу ID рақам ҳаволада акс этади.

«Ижтимоий тармоқ каналлари юритувчиларидан ёлғон ва нохолис, текширилмаган ахборотларни жамоатчиликка тарқатиш орқали фуқароларимизда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга йўл қўймасликларини сўраб қоламиз» – дейилган вазирлик хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: