10:45 | 04.12.23
9-10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республикага жуда совуқ ҳаво массаси келиши мумкин.
Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 10-11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси -10…-7 даража совуқгача, кундузи -3…0 даражагача пасаяди, шимолда кечаси -17…-12 даража совуқ, кундузи -10…-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси -10…-7 даража совуқ, кундузи -3…0 даража совуққача пасаяди.
Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, «Ўзгидромет» – «Тезкор гидрометеорологик маълумот» махсус хабари билан эълон қилиши билдирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: