21:02 | 03.01.24

                       

Ўзбекистонда бир қатор мансабдорларнинг тадбиркорлик ишларига чек қўйилди

Улар орасида Миробод, Бўстон тумани ҳокимлари ва Энергетика вазири ўринбосари ҳам бор.

Ўзбекистонда бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Давлат бошқаруви ва ҳокимият органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигига оид оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга эканлиги маълум бўлган.

Ушбу манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар натижасида «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК бош директори Ш.А., Миробод туман ҳокими А.С., «Миллий антидопинг агентлиги» раҳбари А.С., «Ахборотлаштириш Бош Маркази» УК раҳбари Д.С., Бўстон тумани ҳокими С.Н., «Миллий PR-Маркази» ДУК директори Д.С., Энергетика вазири ўринбосари У.М. ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.нинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: