9:56 | 24.11.23

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Баъзи ҳудудларда ҳаво исиб кетади.

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси +0…+5 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, лекин ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи эса +20…+25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси +4…+9 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +20…+25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундуз +15…+20 даража илиқ.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси +0…+5 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: